Бишкекда сешанба ва пайшанба кунлари амалдорларнинг шахсий машиналарда юриши тақиқланди
Бишкекда сешанба ва пайшанба кунлари амалдорларнинг шахсий машиналарда юриши тақиқланди. Амалдорлар шу кунлари жамоат транспортида ишга қандай етиб келишаётгани ҳақидаги фото-видео лавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Сешанба ва пайшанбада шахсий автомобиллардан фойдаланишни Бишкек шаҳри ҳокими Айбек Жунушалиев тақиқлаганди, негаки, шу кунлари пойтахт йўллари бошқа кунларга қараганда серқатнов бўлади.
Шаҳар ҳокимлиги сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, ушбу чора йўлларда тиқинларни камайтириш, экологияни яхшилаш, жамоат транспорти ҳолатини назорат қилиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади. NUR܂KZ ёзишича, амалдорлар ҳар ой қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб туришлари шарт.
Тақиқловга қарамасдан, ўз машиналарида юрганлар ҳам бор. Ҳокимлик сайтида ана шундай давлат хизматчиларининг рўйхати эълон қилиниб, уларни огоҳлантириш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter