Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ: дунёдаги қочқинлар сони ўн йилдан сўнг илк бор камайди

БМТ: дунёдаги қочқинлар сони ўн йилдан сўнг илк бор камайди

БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (UNHCR) маълумотларига кўра, дунёдаги қочқинлар ва мажбурий кўчирилган шахслар сони сўнгги ўн йилликда биринчи марта қисқарди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йил якунига келиб қочқинлар ва ўз мамлакати ичида мажбуран яшаш жойини ўзгартирган шахслар сони 117,8 миллион нафарни ташкил этган. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан қарийб 5 миллион нафарга кам.

Жаҳон бўйича қочқинлар сони 3 фоизга қисқариб, 35,6 миллион нафарга етган. БМТ маълумотларига кўра, қочқинларнинг қарийб 70 фоизи Афғонистон, Жанубий Судан, Судан, Сурия, Украина ва Венесуэла фуқароларидан иборат.

Ташкилот мазкур ўзгаришни кўплаб инсонларнинг ўз ватанига қайтиши билан изоҳламоқда. 2025 йил давомида 14,7 миллион киши ўз мамлакатларига қайтган.

Энг кўп қайтиш ҳолатлари Конго Демократик Республикаси (3,6 млн киши), Судан (3,5 млн), Сурия (3,3 млн), Афғонистон (2 млн), Украина (718 минг) ва Мянмада (415 минг) қайд этилган.

БМТ бу натижани сўнгги йилларда кузатилган рекорд даражадаги мажбурий миграциядан кейинги муҳим ўзгариш сифатида баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг