Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 94 нафарга етди

Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 94 нафарга етди

Фото: BBC

Бразилияда 15 февраль куни рўй берган сув тошқинларининг аянчли оқибатлари очилмоқда. Энг кўп талафот кўрган Петрополисда қутқарувчилар ва кўнгиллилар юзга яқин ҳалок бўлганларнинг жасадларини топишди, улардан саккиз нафари — болалар.

Петрополисда бир неча соатда бир ойлик меъёрдаги ёғин ёғди. Тепаликлардан тушиб ҳосил бўлган сел оқими ўз йўлидаги барча нарса — уйлар, машиналар, дарахтларни оқизиб кетди.

Фото: CGTN

Сўнгги маълумотларга кўра, 94 киши ҳалок бўлган, жабрланган 24 киши қутқарилган. 35 нафар инсоннинг тақдири қоронғулигича қолмоқда.

Петрополисда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг