Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик мактуби йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик мактуби йўллади

Фото: Minval

Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга таъзия билдирди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гуанци-Чжуан автоном районидаги сув тошқинлари ҳамда Фуцзян провинциясида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жиддий жароҳат олгани ва катта талафот кўрилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади. 

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг жануби-шарқидаги пойабзал фабрикасида содир бўлган ёнғинда камида 28 киши ҳалок бўлди. Ёнғин содир бўлган Жинжианг шаҳрида дунёдаги спорт пойабзалларининг 20 фоизгача қисми ишлаб чиқаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг