Британияда бош вазирликка яққол даъвогар номи айтилди
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили мамлакатнинг янги бош вазири бўлиши мумкин.
РИА «Новости» хабарига кўра, Лейбористлар партиясининг собиқ катта маслаҳатчиси Пол Цинклер уни амалдаги бош вазир Кир Стармернинг вориси деб атаган.
«Хили Бош вазир бўлишга жуда мос. Менимча, у ўзини бу лавозимга муросали номзод деб билади. Балки у ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши мумкин», деб тахмин қилди сиёсий стратег.
Собиқ элчи Питер Манделсоннинг америкалик педофил молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқалари билан боғлиқ жанжал бош вазир масаласига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Стармер айнан шу сабаб катта можаро марказида қолди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter