Британияда сиёсий зилзила: Кир Стармер кетиш арафасида
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ўз партиясида авж олаётган ички сиёсий босим туфайли лавозимидан кетиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда «The Times» нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, Стармер кучаяётган босимни англаб турибди ва кутилаётганидек, дам олиш кунларини рафиқаси ва оиласи билан кейинги қадамларини муҳокама қилишга бағишлайди, шундан сўнг у ҳокимиятда қолиш ёки истеъфога чиқиш борасида бир қарорга келади.
Шу билан бирга, бош вазирнинг яқин кунларда омма олдида чиқиш қилиши кутилмаяпти. Унинг матбуот хизмати сиёсатчининг обрўсига етадиган салбий оқибатларни камайтириш учун «инқирозга қарши режа» устида бош қотирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter