Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чимкентда отишма содир қилган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди. У банкка ҳужум қилишга уринишда ҳам айбланган

Чимкентда отишма содир қилган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди. У банкка ҳужум қилишга уринишда ҳам айбланган

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жорий йилнинг феврал ойида отишма содир этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик вақтнинг ўзида бир нечта моддалар бўйича – ноқонуний қурол тайёрлаш ва олиб юриш ҳамда қотилликка уринишда айбланган. Суд уни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосаларида маҳкумда руҳий соғлом деб топилган. Маълум бўлишича, у Ўзбекистондаги дўстидан қарз олиб, Чимкентда 200 минг тенге (тахминан, 5,2 млн сўм)га қурол сотиб олиб, уни стволини кесиб кичрайтириб олган.

«Унинг мақсади қурол дўконидан пулемётни қўлга киритиш ва кейин банкка бостириб кириш бўлган», дейди судья Самидин Темиралиев.

Суд шунингдек, маҳкумнинг Россияда ҳам қотиллик айби билан судланганини аниқлаган. У 10 йил Россия қамоқхонасида бўлган ва 2022 йилнинг апрель ойида Чимкентга, ишлаш учун келган. Олти ой давомида мардикор бўлиб ишлаган ва ижарага олинган квартирада яшаб келган.

Ушбу эркакнинг яқинлари судда қатнашмаган. Унинг уйланган ва 2 нафар фарзанди бор экани маълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг