Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

фото: интернет, очиқ манба

Номаълум шахслар Германиянинг Дортмунд шаҳридаги «Ромбергпарк» ботаника боғидан дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул сифатида танилган ноёб  (Amorphophallus titanum) ўсимликни ўғирлаб кетишди.

Унга ҳатто Давид деб ном ҳам қўйилган — оғирлиги 20-30 кг бўлган ноёб гулни илдизи билан тувагидан қазиб олишган.  

Маълумки, ушбу гул бир неча йилда гуллайди ва гули бир неча кун бадбўй (айниган гўшт каби) ҳид таратиб туради. Бу фақат одамларга шундай туюлса-да, ҳашаротлар, аксинча, уни узоқдан излаб топади. Чангланиш шу тарзда содир бўлади.

Боғ маъмурияти маълумотларига кўра, 2018 ва 2021 йилларда ўсимликнинг гуллаш мавсумида ботаника боғига минглаб ташриф буюрувчилар келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг