Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг «яхши» ва «ёмон» миллий таомлари аниқланди

Дунёнинг энг «яхши» ва «ёмон» миллий таомлари аниқланди

Фото: Getty Images

World Population Review портали дунёнинг энг «яхши» ва «ёмон» миллий таомларини аниқлади. 2025 йил учун тузилган рейтингга 99 мамлакат киритилди, унда Ўзбекистон йўқ.

Рейтинг миллий таомларга берилган тахминан 400 мингта шарҳ асосида тузилган. Ҳар бир мамлакат нулдан беш баллгача шкала бўйича баҳоланди.

Греция ошхонаси дунёда энг яхши деб топилди (4,6 балл), таъкидланишича, ушбу мамлакатнинг миллий таомларини тайёрлаш осон ва улар сархил маҳсулотларга бой.

Манба: World Population Review 

Кучли ўнликдан (топ-10) Италия, Мексика, Туркия, Испания, Португалия, Индонезия, Франция, Япония ва Хитой жой олди. Грузия — 30-поғонада, Россия — 34-ўринда.

Албания, Нигерия, Боливия, Лаос ва Никарагуа миллий таомлари энг паст балл олди. Қозоғистон ва Арманистон 3,9 балл билан улардан бироз юқорироқдан жой олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг