Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг сайёҳларга энг тўлиб-тошган жойи аниқланди

Дунёнинг сайёҳларга энг тўлиб-тошган жойи аниқланди

Фото: «Travelask»

«Columbus Direct» тадқиқот компанияси экспертлари дунёдаги сайёҳларга энг тўла жой рейтингини чоп этди. Тўлиқ рўйхат билан ташкилотнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берган.

Мутахассислар рейтингни тузишда кунига бир квадрат миль жойга тўғри келадиган сайёҳлар сонини ҳисобга олишди. Буни қарангки, сайёҳларга энг тўла жой Таиланддаги Пхукет ороли ҳисобланар экан. У ерда ҳар бир квадрат милга (1 квадрат миль =  2.58999 квадрат километр) тахминан беш мингта ташриф буюрувчи тўғри келаркан.

Иккинчи поғонани Пальма шаҳри эгаллади. У ерда кунига ҳар бир квадрат милга ўртача 2,9 мингта сайёҳ тўғри келади. Учинчи ўринни Паттайя (2,7 минг сайёҳ), тўртинчи ўринни эса Париж (тахминан мингта сайёҳ) эгаллади.

Бундан ташқари, сайёҳлар тўлиб-тошадиган топ-10 таликка Барселона (605 та сайёҳ), Куала-Лумпур (367 та сайёҳ), Милан (344 та сайёҳ), Осака (268 та сайёҳ), Сингапур (127 та сайёҳ) ва Нью-Йорк (119 та сайёҳ) киритилган.

Сентябрда Бангкок — 2018 йил дунёнинг одамлар энг кўп ташриф буюрган шаҳри бўлгани аниқланганди. Бир йил ичида Таиланд пойтахтига 22,78 миллион сайёҳ келган. Улар шаҳарда жами 20,03 миллиард доллар сарфлашган. Рейтингдаги иккинчи ўринни Париж эгаллаганди — 2018 йили у ерга 19,1 миллион саёҳатчи келиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг