Эгизакларнинг тўйида бир «сир» очилди
Хитойда ноодатий тўй ўтказилди: эгизак ака-ука эгизак опа-сингил билан турмуш қуришди. Аслида бунинг ажабланарли томони йўқ, аммо тўй куни бир янгиликни билиб қолишди: келин ва куёвларнинг амакилари ҳам эгизаклар экан.

Келин-куёвлар — опа-сингил Шанлар ака-ука Сунлар 2022 йилда танишишган.
Тўрт жуфт эгизакнинг тўй куни биргаликда тушган сурати Хитой ижтимоий тармоқларида 10 млн маротаба томоша қилинди. SCMP ёзишича, келин ва куёвлар Анхой музофотининг Фуян шаҳридан, улар бир-бирларининг эгизак амакилари борлигини тўй кунигача билишмаган.
Хабарга кўра, ҳар икки оила тўрт жуфт эгизаги бор оила сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киришга умид қилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter