Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ерда турган самолётда катапульта ишлаб кетса нима бўлади? Қримда икки учувчи буни бошидан ўтказди

Ерда турган самолётда катапульта ишлаб кетса нима бўлади? Қримда икки учувчи буни бошидан ўтказди

«Су-30СМ».

Фото: «Авиация России»

Қримдаги Саки аэродромида «Су-30СМ» қирувчи самолётининг катапульта тизими режадан ташқари ишга тушиб кетди. Эътиборли томони, ҳодиса пайти самолёт ерда турганди. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округ матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

«Катапульта ишга тушиши оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Ҳар икки учувчи тирик», — дейилади ЖҲО баёнотида.

Хабарга кўра, фавқулодда вазият сабабларини махсус комиссия ўрганади, экспертлар аэродромда турган самолётни текширишни бошлашган.

Маълумот учун: «Су-30» (НАТО кодификациясида: «Flanker-C») 1989 йил 31 декабрида илк парвозини амалга оширган, 1992 йилдан фойдаланиш бошланган икки ўринли, кўп мақсадли қирувчи самолёт.
«Су-30СМ» — 2012 йилдан Россия ҲҲК учун чиқарилаётган тури. Маълумотларга кўра, бу қирувчи самолётларнинг биттаси $50 млн. туради, бир соатлик парвози эса 40 минг долларга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг