Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпишга уринса нима бўлади?

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпишга уринса нима бўлади?

Фото: NASA

Эрон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг мамлакатга ҳужум қилиш билан боғлиқ таҳдидларидан сўнг, «ўзини ҳимоя қилиши ва илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада жавоб қайтаришини» маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Теҳроннинг қасос олиш усулларидан бири Ҳўрмуз бўғозини кемалар қатнови учун тўсиб қўйиш бўлиши мумкин. Ҳўрмузнинг бир неча кундан кўпроқ муддатга тўлиқ ёпилиши — энергия бозорлари учун даҳшатли сценарийдир. Ушбу минтақадан нефт ва бошқа ёнилғи маҳсулотларини олиб чиқиш учун бошқа денгиз йўллари мавжуд эмас.

Форс кўрфазининг кириш қисмидаги ушбу тор бўғоз орқали дунёдаги денгиз орқали ташиладиган жами нефт айланмасининг қарийб тўртдан бир қисми ўтади. Шу сабабли, агар Эрон Яқин Шарқдан Хитой, Европа ва АҚШга нефт ҳамда газ ташувчи улкан танкерлар йўлини тўсиб қўя олса, бу нефт нархининг кескин кўтарилишига олиб келади ва дунё иқтисодиётини издан чиқариши мумкин.

Kpler Ltd. компаниясининг нефт бўйича катта таҳлилчиси Мую Сюнинг баҳолашича, Эрон томонидан бўғознинг бор-йўғи бир кунга тўсилиши нефт нархини баррелига 120–150 долларгача чиқариб юбориши мумкин. Маълумот учун: январ охирига келиб Brent маркали нефтнинг баррели 70 доллар атрофида сотилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг