Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон ҳукумати самолёти Москванинг Внуково аэропортига қўнди

Эрон ҳукумати самолёти Москванинг Внуково аэропортига қўнди

Эрон ҳукуматига қарашли самолёт Москванинг Внуково аэропортига қўнди — унинг бортида мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.

Пентагон Эрон расмийларига «танлама зарбалар» бериши ҳақида хабарлар авжига чиққан паллада бу юз бераётгани диққатни тортади. Президент Доналд Трамп тез орада баёнот бериши айтилмоқда.

Мониторинг каналларидан олинган хабарларга кўра, Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш амалиётида қатнашган АҚШ самолётлари Яқин Шарқ томон учмоқда.

Шунингдек, Яқин Шарққа АҚШнинг ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ҳам етиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг