«Abraham Lincoln» авиазарба кучлари Яқин Шарққа етиб келди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Abraham Lincoln» авиазарба кучлари Яқин Шарққа етиб келди. Бу ҳақда 13-канал хабар берди.
Авиаташувчи ва бошқа кемалар Эронга қарши эҳтимолда тутилаётган ҳарбий кампания доирасидаги машғулотларда қатнашади.
Ҳудудга яқин кунларда АҚШнинг THAAD ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам етиб келиши кутилмоқда.
Маълумот учун: USS Abraham Lincoln — АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибига кирувчи атом авиаташувчиси. 1989 йилда ишга туширилган ушбу ҳарбий кема жаҳондаги энг кучли ҳарбий-денгиз платформаларидан бири.
Сув сиғими — 880 000 тонна, узунлиги — 332,8 метр. «Линколн»га ўрнатилган иккита ядровий ректор чекланмаган масофа ва муддат ҳаракатланиш ва 30 узел (56 км/с)дан юқори тезлик олиш имконини беради. Иккита ядровий реактор биргаликда 260 000 от кучига тенг қувват беради.
Экипажининг умумий сони — 5 680 киши. 90 тагача самолёт ва вертолётларни таший олади, энг сўнгги технологияларга асосланган ҳужум ва мудофаа қуроллари билан таъминланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter