Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон Исроилга ва АҚШнинг қатор давлатлардаги базаларига зарбалар бермоқда

Эрон Исроилга ва АҚШнинг қатор давлатлардаги базаларига зарбалар бермоқда

Nour News агентлиги Эрон Исроил томон ўнлаб ракеталар учирганини маълум қилди. Қуддусда портлаш овозлари эшитилмоқда. Тель-Авивда ракеталардан бири қулаган, портлаш келтирган зарар ҳақида маълумот берилмади.

Эрон, шунингдек, Бaҳрaйндаги АҚШ Бешинчи флоти хизмат кўрсатиш марказига ракета ҳужумини уюштирди. Маълумотларга кўра, бу ерда Форс кўрфазидаги АҚШнинг энг йирик ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.

Бундан ташқари, Кувайт, Саудия Арабистони, Иордания ва Ироқ ҳудудидаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳам зарбалар бермоқда.

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳри осмонида Эрон баллистик ракеталари тутиб қолинган.

БАА ва Қатар ўз ҳаво ҳудудини ёпди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг