Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Гренландияни мустақил давлат сифатида кўришни истамоқда

АҚШ Гренландияни мустақил давлат сифатида кўришни истамоқда

Фото: AP

Доналд Трампнинг Гренландия бўйича махсус вакили Жефф Лэндри Вашингтон Гренландияни иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат сифатида кўришни хоҳлашини билдирди.

У бу ҳақда Гренландиянинг Sermitsiaq газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Лэндрининг сўзларига кўра, оролнинг Данияга қарамликдан мустақилликка ўтиши учун «ажойиб имкониятлар» мавжуд.

«Президент Гренландияни иқтисодий мустақил ҳолда кўришни истайди», – деди у.

Жефф Лэндри 17 май куни Гренландияга илк расмий ташриф билан борди. У 2025 йил декабрида Трамп томонидан гренландия-америка муносабатлари бўйича махсус вакил этиб тайинланган эди.

Ҳозирда у минтақада инвестицияларни жалб қилишга қаратилган Future Greenland 2026 иқтисодий форумида иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нилсен АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатиш бўйича позицияси ўзгармаганини айтди.

The New York Times маълумотига кўра, АҚШ, Гренландия ва Дания ҳукуматлари ўртасида махфий музокаралар давом этмоқда. Нашр ёзишича, Марк Рютте Трампни Гренландияни куч билан эгаллаш ғоясидан қайтарганидан кейин музокаралар фаоллашган.

Хабарларга кўра, Вашингтон Гренландия билан ҳарбий келишувни ўзгартириш ва ҳатто орол мустақилликка эришган тақдирда ҳам АҚШ қўшинларининг у ерда муддатсиз қолишини таъминлашга интилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг