Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон миллий валютасидан тўртта нулни олиб ташлайди

Эрон миллий валютасидан тўртта нулни олиб ташлайди

Фото: Financial Times

Эрон миллий валютасини деноминация қилишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Financial Times.

Мамлакат парламентининг иқтисодиёт қўмитаси қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллаган: риёлдан унинг номини сақлаб қолган ҳолда тўртта нулни олиб ташлаш режалаштирилмоқда. 1 янги риёл 10 000 эски риёлга тенг бўлади.

Нулларни қисқартириш молиявий ҳисоб-китобларни соддалаштириши ва банкнотлар ишлаб чиқариш харажатларини камайтириши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, муомалага майда танга — гирон (1 янги риёл — 100 гирон) киритилади.

Беш йил олдин Эрон парламенти мамлакат пул бирлигини риёлдан туманга ўзгартириш лойиҳасини тасдиқлаган, 1 туман 10 минг риёлга тенглаштирилиши режалаштирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг