Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон олий раҳбари АҚШ ҳужумининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Эрон олий раҳбари АҚШ ҳужумининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Хоманаий АҚШ томонидан қилинган ҳар қандай ҳужум минтақавий можарони қўзғатишини билдирди.

«Америкаликлар билишлари керак: агар улар ҳужумни бошласа, бу сафар уруш минтақавий тус олади», — дея Хоманаий сўзларини келтирди Tasnim агентлиги.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ядровий дастури ва намойишларни шафқатсиз бостириши сабаб бир неча бор вазиятга аралашув билан таҳдид қилган. Аввалроқ у Эрон билан «жиддий» музокаралар олиб борилаётганини ва «мақбул» келишувга эришиш умидини билдирганди. Шу билан бирга, АҚШнинг кўплаб "жуда кучли" кемалари Эронга йўл олаётганини айтганди. 

«[Трамп] доим кемаларни олиб келганини айтади… Эрон халқи бундай нарсалардан қўрқмайди», — деди Хоманаий якшанба куни қилган чиқишида.

Эрон ҳам Ормуз бўғозида икки кунлик жанговор ўқ отишлар билан ҳарбий-денгиз машқларини бошлашни режалаштирмоқда. Ушбу бўғоз дунёдаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири бўлиб, энергия ташувчиларни етказиб беришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жаҳон нефть савдосининг тахминан бешдан бир қисми шу сув йўли орқали ўтади. Аввалроқ Эрон ўзига ҳужум қилинса, бўғозни ёпиш билан таҳдид қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг