Эрон уруши Украина масаласини иккинчи ўринга туширяпти – Зеленский «аразлади»
Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқдаги уруш Украинадаги вазиятга салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Унинг айтишича, АҚШ эътибори ҳозир асосан Эрон атрофидаги воқеаларга қаратилгани сабабли Украина бўйича музокаралар орқага сурилмоқда.
«АҚШнинг диққати кўпроқ Яқин Шарққа қаратилган. Шунинг учун дипломатик учрашувлар доимий кечикмоқда», – деди Зеленский.
Шу билан бирга, у Украина, АҚШ ва Россия делегациялари ўртасида мулоқотлар тўхтаб қолмаганини ҳам таъкидлаган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина ва АҚШ ҳар куни алоқа қилмоқда, шунингдек, АҚШ ва Россия ҳам мунтазам мулоқотда бўлиб турибди.
Бироқ навбатдаги учрашув масаласи ҳали ҳам ноаниқ. Зеленскийнинг айтишича, Украина исталган жой ва вақтни қўллаб-қувватлайди, лекин Россияда учрашув ўтказишга рози эмас. Аввал режалаштирилган янги музокаралар эса Эрон атрофидаги кескинлик сабаб кечиктирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter