Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда АҚШ ва Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахс қатл этилди

Эронда АҚШ ва Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахс қатл этилди

Эронда АҚШ Марказий разведка бошқармаси – МРБ ва Исроил махсус хизмати – Моссад фойдасига жосуслик қилганликда айбланган шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди.

Эрон суд тизимига қарашли «Мизан» агентлиги маълумотига кўра, қатл этилган шахс Эрфон Шакурзода бўлиб, у сунъий йўлдош лойиҳалари билан боғлиқ илмий ташкилотда ишлаган. Тергов маълумотларига кўра, у хорижий разведка хизматларига махфий техник маълумотларни узатган.

Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи Iran Human Rights Society ташкилоти эса Шакурзода 29 ёшда бўлганини ва аэрокосмик муҳандислик йўналиши битирувчиси эканини маълум қилди. Ташкилот иддаосига кўра, у ўтган йили ҳибсга олинган ва тергов давомидаги иқрорлари босим остида олинган бўлиши мумкин.

Эрон расмийлари бу ишни миллий хавфсизликка таҳдид ва махфий маълумотлар сиздирилиши билан боғламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг