Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда намойишчилар қатл этилмайди. Мамлакат осмони ҳам қайта «очилди»

Эронда намойишчилар қатл этилмайди. Мамлакат осмони ҳам қайта «очилди»

Минтақадаги вазият АҚШ ва Эрон ўртасида янги можаро эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар ортиши фонида кескинлашмоқда. АҚШ Қатардаги ҳарбий авиабазадан айрим ходимларини олиб чиқишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу билан бирга, Эрон ҳаво ҳудуди вақтинчалик чекловлар муддати тугагач, яна парвозлар учун очилди. Парвозларни кузатиш маълумотларига кўра, айрим самолётлар яна Теҳрон томон йўл олган.

Сўнгги ҳафталарда Эронни қамраб олган оммавий норозилик намойишлари асосан сусайган. Расмийлар қурбонлар сони бўйича аниқ маълумот бермаган, бироқ ҳукумат маълумотларига кўра, хавфсизлик кучларининг камида 100 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Мухолифат фаоллари эса қурбонлар сони анча юқори эканини, улар орасида минг нафардан ортиқ намойишчи борлигини билдирмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакат ҳукумати норозилик намойишларида иштирок этган шахсларни қатл этишни режалаштираётгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп намойишчиларнинг ўлдирилиши тўхтатилгани ҳақида кафолат олганини айтганидан сўнг янгради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг