Эски долларлар «нега урфдан қолганини» россиялик мутахассис тушунтирди

Банклар россияликлардан эски намунадаги (1996 йилгача чиқарилган) долларларни истамайроқ қабул қилмоқда, деди «Синергия» университети катта ўқитувчиси, иқтисод фанлари номзоди Кирилл Шчербаков «Gazeta.ru»га берган интервюсида.
«Бунга асосий сабаб — санкциялар ва улар туфайли банкларга қўйилган чекловлар. Илгари молия муассасалари эски купюраларни чет эл банкларига эмин-эркин инкассацияга жўнатар, янгисига алмаштирар ва ҳеч қандай тўсиқсиз нақд валюта билан ишлай оларди. Бироқ ҳозир бу имконият чекланган, шу боис эски банкноталар билан ишлаш камроқ фойда келтирмоқда ва жараён бирмунча оғирлашган. Қолаверса, санкциялар туфайли Россия банклари нақд долларлар тақчиллигига юзма-юз келмоқда», — деди Шчербаков.
Унинг айтишича, айрим мамлакатларда эски сериядаги долларларни қабул қилишда эҳтиёткорлик кучайган ёки умуман олишмаяпти. Бу ҳолат, айниқса, Жануби-Шарқий Осиё, Ҳиндистон, Индонезия, Африка ва Лотин Америкасининг қатор мамлакатларида кўзга ташланмоқда. Эски долларларни қалбакилаштириш нисбатан осонлиги учун улар янги купюраларни танлашмоқда.
Мутахассис четга саёҳат қилишдан олдин эски долларларни янгиларига алмаштиришни ёки евро олиб кетишни тавсия қилди — бу валюта билан аксарият мамлакатларда муаммога дуч келмайсиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter