Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Украинага 4 млрд евродан ошиқ пул ажратади

Европа Украинага 4 млрд евродан ошиқ пул ажратади

Еврокомиссия бугун, 22 август куни Украинага 4,05 миллиард евро ажратилишини эълон қилди

ЕК ўз коммюникесида тушунтирганидек, ажратилган 4,05 миллиард еврога Украина жамғармасидан 3,05 миллиард евро ва Еврокомиссиянинг алоҳида макромолиявий ёрдам дастуридан 1 миллиард евро киради. 

Бундан ташқари, Брюссел 2022 йил февралидан бери ЕИ ва унга аъзо давлатлар Украинага гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдам сифатида 168,9 миллиард евро ажратганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп АҚШда ҳокимият тепасига келганидан сўнг Европа Украинанинг асосий донори бўлиб қолмоқда. Трамп АҚШ қуролларини Европа пули эвазига Украинага жўнатиш ҳақида гапириб келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг