Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европада Путинни табриклайдиган давлат раҳбари топилди

Европада Путинни табриклайдиган давлат раҳбари топилди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия раҳбари Владимир Путинни навбатдаги муддатга президент этиб сайлангани билан табриклади. Орбан мураккаб геосиёсий шароитда ҳам Венгрия ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик давом этишини урғулаган.

Европа Иттифоқига аъзо саналган Венгрия ҳукумати етакчиси томонидан Кремлга қутлов йўллангани танқидий баҳоланди.

Негаки, ЕИнинг барча давлатлари Россиядаги президентлик сайловининг қонунийлигини тан олмади. Брюссель, шунингдек, Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида овоз бериш ташкил этилганини ҳам қоралади.

Аксар Ғарб давлатлари каби Россияда сайлов эркин ва ҳалол ўтказилганини савол остига олган Германия ҳукумати расмий ҳужжатларда Владимир Путин “Россия Федерацияси президенти” деб юритилмаслиги, шунчаки унинг исм-фамилияси зикр қилинишини билдирди.

АҚШ маъмурияти ҳам Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклашни эп кўрмади.

Россияда 15-17 март кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловида Путин 87,28 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Фото: AFP

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг