Филиппин президенти: «Бу вирусни ҳам, сизни ҳам ўлдиради»
Филиппин президенти Родриго Дутерте COVID-19 билан касалланганлар сонининг яна кўпайгани боис эмлашни истамаганларни ҳибсга олишга ваъда берди. Бу ҳақда «Бизнес Online» хабар бермоқда.
«Aгар эмлашни хоҳламасангиз, сизни ҳибсга оламан ва вакцина қилдираман. Сиз зараркунандасиз... Эмланмасангиз, Филиппинни тарк этинг. Ҳиндистонга ёки Aмериканинг бирон-бир жойига жўнанг. Мен ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий бошқарув идораларига вакцинациядан бош тортганлар рўйхатини тузишга кўрсатма бераман», — деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, «фақат аҳмоқларгина» эмлашни хоҳламайди.
«Эмлашни истамайдиганлар, мен сизларга чўчқалар вакцинасини бераман. Бу, ҳақиқатан, вирусни ҳам, сизни ҳам ўлдиради», — деб қўрқитди Дутерте.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter