Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппинда кучли ёмғир натижасида даҳшатли сув тошқини юз берди. Қурбонлар бор (фото)

Филиппинда кучли ёмғир натижасида даҳшатли сув тошқини юз берди. Қурбонлар бор (фото)

Бугун Филиппиндаги кучли ёмғир натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш миллий кенгашининг маълумотларга кўра, сув тошқинлари мамлакатнинг 10 та ҳудудида содир бўлмоқда. Бундан 486,4 мингдан ортиқ киши жабрланган.

Агентлик маълумотларига кўра, 150 та эвакуация марказида 101,6 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 11 киши турли даражада тан жароҳати олган. Республиканинг тўққизта вилоятида табиий офат билан боғлиқ 418 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

Сув тошқини 3,32 минг уйга зарар етказган. Ҳозирча етказилган зарар миқдори 744,2 минг долларни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, 43 та инфратузилма объектига етказилган зарар 51,5 миллион песо (916,8 минг доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 208,5 миллион песо (3,7 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Сув тошқинлари 125 та йўл ва 13 та кўприкни вайрон қилган, 19 та денгиз портига зарар етказган. 63 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган.

67 та шаҳар ва 71 та муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 20 та аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Ҳукумат ёрдам учун 49,4 миллион песо (879,1 минг доллар) ажратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг