Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финляндия Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпяпти

Финляндия Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпяпти

Финляндия 17-18 ноябр кунлари Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пунктини ёпади. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари маълум қилган.

Расмий Хелсинки сўнгги пайтларда Ироқ, Яман ва бошқа давлатлар фуқароларининг Россия орқали Финляндияга оммавий равишда бошпана сўраб кириб келиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилган.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ Финляндия 16 ноябр куни Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини ёпишни режалаштиргани, бироқ барча пунктлар ёки айримлари ёпилиши борасида бир тўхтамга келинмагани ҳақида ёзишган эди.

Ўз навбатида, мамлакат ИИВ раҳбари Мари Рантанен ҳам бу масалага муносабат билдириб, «зарурат туғилганда ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Россия ва Финляндия ўртасидаги чегарани кесиб ўтишни чеклайдиган таклифлар тайёрлаётгани» ҳақида баёнот берган.

Yle нашрига кўра, дам олиш кунлари Финляндиядан бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони чегарада сезиларли даражада ошган. Яъни, икки кун ичида 34 киши. Ўтган душанба куни уларнинг сони 39 нафарни, сешанба куни тушдан кейин эса 20 нафарни ташкил этган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг