Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция Фаластинни қўлловчи ҳар қандай намойишни тақиқлади

Франция Фаластинни қўлловчи ҳар қандай намойишни тақиқлади

Франция Ғазо секторидаги вазият ортидан фаластинликларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай намойишларни тақиқлашини эълон қилди.

Ички ишлар вазири Жералд Дарманин минтақавий префектларга йўллаган кўрсатмасида намойишлар «жамоат тартибини бузишга олиб келиши мумкинлиги ва уларнинг ташкилотчилари ҳибсга олиниш хавфи борлиги»ни айтди.

Охирги кунларда Францияда, шунингдек, бошқа қатор Европа давлатларида Фаластин тарафдорларининг Исроилни қораловчи намойишлари бўлиб ўтди. Пайшанба куни шаҳар мэрияси томонидан илгари қўйилган тақиқга қарамай, худди шундай намойиш Парижда ҳам ўтказилди. 

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни ҲАМАСнинг ҳужуми ортидан бошланган ҳужум, Исроилнинг Ғазо секторини бомбалашишига олиб келди. 

Ғазо томонига кўра, ҳозирга қадар 1,5 мингга яқин киши ҳарбий зарбалар оқибатида ҳалок бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг