Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франциядаги атом электр станциясида ёнғин содир бўлди. Иккита реактор ўчирилган

Франциядаги атом электр станциясида ёнғин содир бўлди. Иккита реактор ўчирилган

Франциянинг марказий қисмидаги атом электр станциясида учта реактордан иккитаси «ядро зонаси ташқарисидаги» ёнғин туфайли тўхтатилди. Келиб чиққан ёнғин ўчирилди.

10 февралга ўтар кечаси Франция марказидаги «Шинон» атом электр станциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Франциянинг ядровий хавфсизлик агентлиги хабар берди.

Ёнғин «ядро зонасидан ташқарида» жойлашган 3-реактордаги трансформаторда бошланган ва 3 ҳамда 4-реакторлар иши хавфсизлик протоколларига мувофиқ тўхтатилган, деди станция оператори.

«Шинон» 1980 йилларда фойдаланишга топширилган. Ушбу атом электр станцияси Франциядаги барча атом энергияси ишлаб чиқаришнинг 5,4 фоизини ташкил қилади ва унда 2,4 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Станция ҳар бирининг қуввати 900 МВт бўлган тўртта босимли сув реакторидан иборат бўлиб, 1973-1990 йилларда яна учта графитли газ реакторлари ёпилган. Улар 2060 йилгача бузиб ташланади.

30 нафарга яқин ўт ўчириш бригадалари ёнғинни ўчиришди, ўчириш жараёнида ёқилғининг тўкилиши туфайли кичик «иккиламчи манба» пайдо бўлган. Жандармерия ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида электр муаммоларини кўрсатди. АЭС операторининг таъкидлашича, ёнғин яқин атрофдаги турар-жой биноларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва ўчириш учун фойдаланилган сув тупроққа тушмаслиги учун махсус тизим орқали йиғилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг