Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазо секторида қурбон бўлганлар сони ўн минг кишидан ошди

Ғазо секторида қурбон бўлганлар сони ўн минг кишидан ошди

Ғазо секторида можаро авж олгандан бери 10 мингдан ортиқ одам авиазарбалар остида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

«Ғазо секторига ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 022 нафарга етди», — дейилади хабарда.

Бошқарма маълумотларига кўра, уларнинг 4104 нафари вояга етмаганлардир.

Бунгача можаро ҳудудида 24,8 мингдан ортиқ одам жабрлангани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ расмийси Фаластинда қанча ўзбекистонлик борлиги ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг