Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғазода ўлдирилган журналистлар 73 нафарга етди

Ғазода ўлдирилган журналистлар 73 нафарга етди

1 декабрда уюштирилган Исроил ҳаво ҳужуми натижасида қамалдаги Ғазо секторида яна 3 нафар журналист ва 1 нафар оператор ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Anadolu» агентлиги.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими можаро бошланган 7 октябрдан бери ўлдирилган журналистлар сони умумий ҳисобда 73 нафарга етган. Ҳалок бўлган ОАВ вакилларининг 4 нафари аёллар экани айтилмоқда.

Баёнотга кўра, ҳалок бўлган журналистларнинг баъзилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари ооқибатида оилалари билан бирга вайроналар орасида қолиб ҳалок бўлишган, баъзилари эса бевосита ракеталар портлашидан ўлим топишган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Хамас Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилганди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ўнлаб қирувчи самолётлар ёрдамида ХАМАСга қарши «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди, бу эса Ғазо аҳолисининг қирғинига айланиб кетди. 27 октябр куни Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлади.

БМТ Бош Ассамблеяси зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Шу билан бирга, Иордания таклиф қилган резолюция учун 120 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам овоз берди. Бироқ Исроил бу ҳужжатни тан олмаслигини билдирди.

Қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган Euro-Med Human Rights Monitor ташкилоти Ғазода Исроил ҳарбийлари қўлига тушган жасадларнинг буйрак, жигар, юрак каби аъзолари йўқолгани аниқланган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ битими 24 ноябр куни эрталаб кучга кирди ва олти кун давом этди. Келишув доирасида томонлар ўт очишни тўхтатиш режимини сақлашга ваъда беришди. Бундан ташқари, ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларнинг бир қисмини, Исроил эса 100 дан ортиқ фаластинлик маҳбусларни озод қилганди.

Бироқ 1 декабр куни Исроил армияси ҲАМАСни сулҳни бузганликда айблаб, Ғазо секторида жанговар ҳаракатларини қайта бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг