Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил армияси Ғазодаги харбий ҳаракатларини қайта бошлади

Исроил армияси Ғазодаги харбий ҳаракатларини қайта бошлади

Исроил армияси ҲАМАСни сулҳни бузганликда айблаб, Ғазо секторида жанговар ҳаракатларини қайта бошлади.

ЦАХАЛнинг иддао қилишича, 1 декабр куни эрталаб ҲАМАС Ғазо сектори билан чегарада жойлашган Исроил аҳоли пунктларига ракета учирган. Ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган. Исроил томони қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот бермади.

«ҲАМАС оташкесим шартларини бузди ва Исроил ҳудудига ўт очди. ЦАХАЛ Ғазо секторида ҲАМАС ташкилотига қарши жанговар операцияларни қайта бошлади», – дейилади Исроил мудофаа кучлари баёнотида.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ битими 24 ноябр куни эрталаб кучга кирди ва олти кун давом этди. Келишув доирасида томонлар ўт очишни тўхтатиш режимини сақлашга ваъда беришди. Бундан ташқари, ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларнинг бир қисмини, Исроил эса 100 дан ортиқ фаластинлик маҳбусларни озод қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг