Германия канцлери Европага таҳдид солувчи давлатни айтди
Россия Европа давлатларига жиддий таҳдид солиши мумкин, деди Германия канцлери Фридрих Мерц. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Германия каби Европа мамлакатлари Россиядан келиб чиқадиган таҳдидга қарамай, ўз қуролли кучларини қайта тиклаш учун миллиардлаб маблағ сарфламоқда», деб таъкидлади у.
9 май куни Мерц Москвада Путин билан учрашган Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан гаплашишини эълон қилди.
«Биз бу ҳақда у билан гаплашамиз. Бугун, Стокголмда, Европа кунини нишонламоқдамиз ва бу бутунлай бошқа масала», деди Мерц.
Аввалроқ Германия 2039 йилгача Европада энг кучли армияни тузмоқчи экани хабар берилганди. Мамлакат Россия хавфи сабаб ҳарбий тайёргарликни кучайтиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter