Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский Путин билан учрашувга тайёр, аммо Москвада эмас

Зеленский Путин билан учрашувга тайёр, аммо Москвада эмас

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказишга тайёр, бироқ бундай учрашув Москвада бўлмаслигини билдирди. Бу ҳақда Украина президенти офиси маслаҳатчиси Сергей Лещенко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Москва «агрессор давлат пойтахти» ҳисоблангани учун Украина бундай форматни қабул қилмайди. Шу билан бирга, Зеленский бошқа жойда учрашув ўтказиш имкониятини истисно этмаган.

Аввалроқ Кремл вакиллари Путин Москвада музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган эди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, агар Киев истаса, Москва томони музокаралар учун шароит яратишга тайёр.

Шу кунларда Москвага ташриф буюрган Словакия бош вазири Роберт Фицо Украина раҳбаридан қандайдир хабар олиб келгани ҳақида тахминлар тарқалганди. Бироқ Кремл бундай «махсус хабар» бўлмаганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг