Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда машина 60 кишини босиб кетди

Германияда машина 60 кишини босиб кетди

Фото: «Theworldnews.net»

Германиянинг Фолькмарзен шаҳрида автомобиль оломонни босиб кетиши натижасида 61 киши жароҳатланди, дея хабар берди «РИА Новости».

«Тергов натижаларига кўра 2 ёшдан 85 ёшгача бўлган 61 киши жиддий жароҳатлангани маълум бўлди. Жабр кўрганлар орасида 20 та бола бор», дейилади полиция пресс-релизида.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари тергов ҳаракатлари давом этаётгани, барча тахминлар кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Ҳайдовчининг мақсадига ҳозирча ойдинлик киритилмаган.

Душанба куни кундузи автомобиль Гессен федерал ери шимолидаги Фолькмарзен шаҳрида карнавалда иштирок этаётган оломон устига юриб кетган. Рулда 29 ёшли Германия фуқароси бўлган, у қўлга олинган. Франкфурт генерал прокуратураси фавқулодда вазиятни қотилликка уриниш сифатида қарамоқда.

Ҳодиса «Пушти душанба» (Rosenmontag) карнавалида содир бўлган. Бу кун аъанавий равишда «карнавал мавсуми»нинг кульминацияси саналади. Карнавал пойтахти Кёльн ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг