Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда машъум тошқин қурбонлари сони 156 тага етди

Германияда машъум тошқин қурбонлари сони 156 тага етди

Германиядаги кучли тошқин қурбонлари сони 156 кишига етди, деб хабар берди Bild нашри. 

Кобленц полиция бошқармаси маълумотларига кўра, Рейнланд-Пфальцда 110 киши вафот этган. Шимолий Рейн-Вестфалиядаги табиий офат туфайли яна 45 киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши Бавариянинг Берхтесгаден минтақасида ҳалок бўлди.

Германияда ҳафта бошидан бери «Бернд» циклонига сабаб бўлган ёмғирлар давом этмоқда. Асосий зарба ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларга тўғри келди, дарёлар тошиб, кўчаларни сув босди.

Рейнланд-Пфальц ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатларида айниқса вазият оғир бўлиб турибди. Табиий офат кўприклар ва йўлларнинг бузилишига, электр узилишларининг узилишига олиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг