Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашувида 26 киши ҳалок бўлди

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашувида 26 киши ҳалок бўлди

Грецияда юк ва йўловчи поездларининг тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, 85 нафар жароҳатланганлар касалхонага ётқизилди, дейди Греция ўт ўчириш хизмати матбуот котиби Вассилис Вартакояннис Греция жамоат телевидениеси эфирида.

Aввалроқ 16 қурбон ҳақида маълум қилинган, бироқ одамларни қутқариш операцияси давом этаётганини қайд этган.

Поездлар ярим тунда Лариса шаҳри яқинидаги Темпи шаҳарчасида тўқнашиб кетган. Ҳодиса Aфинадан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Эвангелисмос бекатида содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг ёнғин чиқди, учта вагон релсдан чиқиб кетди.

Ҳоидса оқибатларини бартараф этишда 150 нафар ўт ўчирувчи иштирок этмоқда, воқеа жойида 40 та тез тиббий ёрдам машинаси ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг