Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузия президенти ҳукумат рухсатисиз четга чиққани учун «балога қолди»

Грузия президенти ҳукумат рухсатисиз четга чиққани учун «балога қолди»

Грузиянинг ҳукмрон партияси Европага сафар қилган президентга импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Грузиянинг «Грузия орзуси» партияси президент Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Мтавари» телеканали.

Партия Зурабишвилини конституцияни бузганликда айбламоқда. «Чунки у ҳукумат рухсатисиз хорижга сафарга кетган», деди «Грузия орзуси» партияси ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе.

Зурабишвили 31 август куни президент Франк Валтер-Штайнмаер билан музокаралар ўтказиш учун Германияга борган. У Грузияга Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини беришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Европа етакчилари билан қатор учрашувларни бошлади, дейилади президент маъмурияти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг