Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузиялик миллиардер Испания устидан ғалаба учун 10 миллион доллар ваъда қилди

Грузиялик миллиардер Испания устидан ғалаба учун 10 миллион доллар ваъда қилди

«Грузин орзуси» партияси асосчиси ва фахрий раиси Бидзина Иванишвили Грузия миллий футбол жамоасини Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба билан табриклади, дейилади ҳукмрон партиянинг ёзма баёнотида.

«Шу билан бирга, Бидзина Иванишвилининг ташаббуси билан 1/8 финалда, Испания билан учрашувда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққан тақдирда Грузия терма жамоаси мукофот сифатида қўшимча 30 миллион лари (қарийб 10 миллион доллар) олади.

«Грузин орзуси» фахрий раиси футбол жамоасидаги ҳар бир футболчига, мураббийлар штаби ва грузиялик мухлисларга ушбу тарихий ғалабаси учун миннатдорчилик билдиради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Грузия терма жамоаси Португалия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди ва тарихий ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги биринчи голни ўйин бошланганидан кейин иккинчи дақиқада Хвича Кваратсхелия киритган бўлса, иккинчи, иккинчи бўлимда Георгий Микутадзе пенальтидан гол урди.

30 июнь куни Грузия 1/8 финалда Испания билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Иванашвилининг бойлиги қарийб 5 миллиард долларни ташкил этади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг