Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедов оғир жудоликка учради

Гурбангули Бердимуҳамедов оғир жудоликка учради

Фото: «Mk.ru»

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республика давлат ахборот агентлиги маълумотига таяниб Интерфакс хабар бермоқда.

Маликгули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирлигида ишлаган йиллар давомида  Тошҳовуз, Марям, Ашхобод шаҳарларида турли лавозимларда ишлаган: у гуруҳ командири, отряд бошлиғи, навбатчи қисм, кадрлар бўлимини бошқарган.

У кўп йиллар ўқитувчилик қилди, Миллий Таълим Институти, Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва Ашхобод Маориф бўлимида ишлаган. 1982 йилда подполковник унвони билан нафақага чиққан.

2012 йил февралда Туркманистон Мажлисининг (парламенти) қарори билан 1001-сонли пойтахт ҳарбий қисмига Маликгули Бердимуҳамедов номи берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг