Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедовга янги мақом берилди

Гурбангули Бердимуҳамедовга янги мақом берилди

Туркманистонда парламентнинг юқори палатаси тугатилиб, бир палатали парламент, яъни халқ ҳокимиятининг олий органи — Халқ маслаҳати ташкил этилди.

Давлат ахборот агентлигининг билдиришича, бундай қарор 21 январь куни парламент палаталарининг қўшма йиғилишида қабул қилинган.

Халқ маслаҳатига амалдаги президент Сардор Бердимуҳамедовнинг отаси — собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов раис этиб сайланди. Президент фармони билан унга «туркман миллатининг умуммиллий лидери» мақоми берилди.

Туркманистонда икки палатали  парламент 2021 йилнинг январида ташкил этилган эди. Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик курсисини ўғлига топширганидан сўнг мазкур парламентнинг юқори палатасига раислик қила бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг