Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаж зиёрати қачон тўлиқ тикланиши маълум бўлди

Ҳаж зиёрати қачон тўлиқ тикланиши маълум бўлди

Фото: «Abilet.kz»

Саудия Арабистони ҳукумати шанбадан якшанбага ўтар кечаси Маккага кичик ҳаж (умра) зиёратини тиклади. У коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганди.

Подшоликнинг ҳаж ва умра масалалари бўйича вазирлик хабарига кўра, кичик ҳаж зиёрати тўртта босқичда тикланади. 4 октябрда бошланувчи биринчи босқичда одатдаги зиёратчиларнинг 30 фоизи Каъбани зиёрат қилиши мумкин.

18 октябрда бошланувчи иккинчи босқичда масжидга киришни хоҳловчиларнинг 75 фоизига рухсат берилади. 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистони ва бошқа давлатларда яшовчи мусулмонлар кичик ҳаж амалларини бажариши мумкин. Пандемия тугагандан сўнг кичик ҳаж зиёрати тўлиқ тикланади.

Айни вақтда 108 минг нафар Саудия Арабистони аҳолиси ва мамлакатдаги хорижлик мусулмонларга умрада қатнашиш учун рухсат берилган. Хабарларга кўра, Маккадаги масжидлар ўзига хос усулда дезинфекция қилинмоқда. Жумладан, гиламлар кунига ўн марталаб тозаланади: бу иш билан тўрт мингдан зиёд ходим шуғулланади.

Бу йил COVID-19 туфайли атиги минг кишининг ҳаж қилишига рухсат берилди, улар орасида мамлакатда вақтинча яшаётган 700 нафар резидент ҳам бор.

Саудия Арабистони май ойининг охиридан карантин чекловларини секин-аста юмшата бошлади, мамлакат ичидаги ҳаракат чекловларини бекор қилди, масжидлар очилди, одамларнинг ўз иш жойларига қайтишига рухсат берилди.

Мамлакатда пандемия бошлангандан бери 335 997 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 850 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг