Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҲАМАС янги етакчисининг номини сир тутишга қарор қилди

ҲАМАС янги етакчисининг номини сир тутишга қарор қилди

Фото: Postimees

ҲАМАС ўзининг янги етакчиси номини хавфсизлик нуқтаи назаридан сир тутади, бу ҳақда ҳаракат вакили BBCга маълум қилди.

2003 йилда ҲАМАС раҳбари Аҳмад Ясин Исроил томонидан ўлдирилганида унинг ўрнига келган Абдулазиз ал-Рантисий номи ҳам ошкор қилинмаганди.

Янги етакчи келгуси йил мартида сайланади, унгача ҲАМАС беш кишидан иборат қўмита томонидан бошқарилади.

BBC манбасига кўра, Яҳё Синварнинг ҳалокатидан сўнг унинг ўринбосари Халил ал-Ҳайё кўплаб масалалар, хусусан, Ғазо сектори бўйича ишларни ўз назоратига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг