Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда никоҳ ёши 30 га яқинлашмоқда: Бўйдоқлар нега шошилмаяпти?

Ҳиндистонда никоҳ ёши 30 га яқинлашмоқда: Бўйдоқлар нега шошилмаяпти?

Фото: Natali Club

Сўнгги ўн йил ичида ҳиндистонлик бўйдоқлар орасида турмуш қуриш ўртача ёши 27 дан 29 га кўтарилди, деб хабар берди The Tribune газетаси.

Ушбу ўзгариш молиявий барқарорлик, карьера қилиш ва шахсий тайёргарлик эрта турмуш қуришдан кўра муҳимроқ аҳамият касб этаётганини кўрсатади, деб таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.

Тадқиқотга кўра, қайта турмуш қуришни хоҳловчилар сони ҳам сезиларли даражада ошган. Ўн йил аввал платформа фойдаланувчиларининг 11 фоизи иккинчи марта никоҳдан ўтиш истагини билдирган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 16 фоизга етган.

Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қайд этилаётган никоҳларда асосий улушни 20–30 ёш оралиғидагилар ташкил этади: эркакларнинг — 78,7 фоизи, аёлларнинг — 53,5 фоизи шу ёшда турмуш қурмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг