Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонга рус нефти хариди учун жорий этилган бож бекор қилинди

Ҳиндистонга рус нефти хариди учун жорий этилган бож бекор қилинди

Фото: Outlook Business

Доналд Трамп Ҳиндистонга Россия нефтини харид қилганлик учун жорий этилган божни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Августда ҳинд товарлари учун 25 фоизлик қўшимча бож жорий этилиб, жами бож 50 фоизга етганди.

Бугун, 7 февралда кучга кирган фармонда белгиланишича, агарда АҚШ савдо вазирлиги Ҳиндистон Россиядан нефтни бевосита ёки билвосита келтираётганини аниқласа, бож яна тикланиши мумкин.

Шунингдек, савдо битими кучга кирмоқда, унга мувофиқ, Ҳиндистонга 5 йил давомида 500 млрд доллар қийматидаги АҚШ товарлари, жумладан, нефт, газ, кўмир, қимматбаҳо металлар, самолётлар, юқори технологияли маҳсулотларни харид қилиш мажбурияти юкланади.

Ушбу савдо битими доирасида АҚШга киритилаётган Ҳиндистон маҳсулотлари учун божни, Россия нефтини харид қилганлик учун жорий этилгандан ташқари, амалдаги 25 фоиздан 18 фоизга тушириш белгиланган.

Шу тариқа Ҳиндистон товарлари АҚШ бозорига кириши учун олдинги 50 фоиз ўрнига 18 фоизлик бож кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг