Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иброҳим Раисий — Эроннинг янги президенти

Иброҳим Раисий — Эроннинг янги президенти

Фото: IRNA

Кеча, 18 июнь куни Эронда президентлик сайловлари бўлиб ўтгани хабари берилганди. «РИА Новости» бугун тарқатган хабарда Эрон суд ҳокимияти раҳбари Иброҳим Раисий ушбу сайловларда ғолиб чиққани айтилади.

«Иброҳим Раисий 17 926 345 овоз тўплаб, Эрон президенти ва ижроия ҳокимияти раҳбари бўлди», — дея эълон қилди Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий телевидение орқали қилган баёнотида.

Фазлийга кўра, мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга 59 310 307 фуқаронинг 28 933 004 нафари, яъни 48,8 фоизи сайловларда қатнашган. Бундан олдинги 12 та сайловда овоз берувчиларнинг қатнашиши ҳеч қачон 50 фоиздан кам бўлмаганди.

Эронлик сайловчиларнинг 3 412 712 нафари Муҳсин Ризоийга, 2 427 201 нафари Абдулносир Ҳимматийга, 992 718 нафари Ҳусайн Ғозизода Ҳошимийга овоз беришган. 3 726 870 та овоз ҳақиқий эмас деб топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг