Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маск уч кун ичида қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

Илон Маск уч кун ичида қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

Фото: Patrick Pleul/dpa

24 соат ичида тадбиркор бойлигининг 13,6 миллиард долларидан жудо бўлди. Ҳозирда у 176 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бунга электромобиллар ишлаб чиқарувчиси акциялари нархининг сезиларли пасайиши сабаб бўлди: унинг қиймати 8,06 фоизга пасайиб, ҳар бир акцияси 682,22 долларга баҳоланмоқда, дея хабар берди Bloomberg.

Шу билан бирга, Маск сайёрадаги энг бой одамлар рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Биринчи ўриндан жой олган (Маск ўрнини эгаллаган) Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам 5,55 миллиард доллар йўқотди — унинг бойлиги 180 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу тариқа, Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи, Маск эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Уч кун аввал, 23 февраль куни Илон Маск бир кунда 15 миллиард доллар йўқотгани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда ҳам Tesla акциялари баҳосининг пасайиши сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг