Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезия президенти Хитойга сафарини бекор қилди

Индонезия президенти Хитойга сафарини бекор қилди

Фото: Reuters / Getty Images

Индонезия президенти Прабово Субианто Хитойга сафарини бекор қилди, у Пекинда Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши керак эди.

Мамлакатда деярли бир ҳафтадан буён кўп минг кишилик тартибсизликлар давом этмоқда — оқибатда камида 4 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Депутатларнинг ойлик уй-жой харажатлари қоплаб берилиши ҳақидаги хабардан норози индонезияликлар исён кўтаришди.

Вазият анча қалтис, шу боис Индонезия президенти Хитойга сафарини бекор қилди, деб хабар берди Reuters.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг