Инвесторлар энг кўп ишонадиган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
2026 йилда сармоядорлар ишончи бўйича етакчи давлатлар рейтинги тузилди. Тадқиқот халқаро компанияларнинг 507 нафар топ-менежери ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган бўлиб, улар яқин уч йил ичида инвестиция киритиш учун энг жозибадор мамлакатларни баҳоладилар.

Ўтган ўн йил ичида ушбу рейтинг етакчиси ўзгармади — АҚШ. Бу Америка иқтисодиёти нима учун кучли эканлигига жавоблардан бири. Энг сезиларли ўзгариш Хитой мавқеининг заифлашиши бўлди. Инвестицион жозибадорлик бўйича 2016 йилда иккинчи ўринни эгаллаган Хитой 2026 йилда тўртинчиўринга тушиб кетди. Канада — иккинчи, Япония — учинчи ўринда.
Энг йирик инвестиция йўналишлари ўнталигига Саудия Арабистони ва БАА ҳам кирди. Бироқ Форс кўрфазида давом этаётган можаро икки давлатнинг инвесторлар учун жозибадорлик мақомини сақлаб қолиш қобилиятини шубҳа остига қўймоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter